Get Mystery Box with random crypto!

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИДА “УЧ АВЛОД” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ Кексаларн | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИДА “УЧ АВЛОД” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Кексаларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан саналади. Эътиборлиси мазкур анъана нафақат оила даврасида балки давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Фарғона вилоят суди ташаббуси билан судьялар ва суд ходимлари ҳамда узоқ йиллар давомида суд тизимида ишлаган фахрийлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирни Фарғона вилоят судининг раиси Шуҳрат Камолов кириш сўзи билан очиб, унинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз суд тизими фахрийси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Каримжон Талибовга берилди. Маърузачи юртимизда фахрийларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритар экан, жумладан, бугунги кунда судьяларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб, соҳа фахрийларига кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини қайд этди.

Сўзга чиққан яна кўплаб фахрийлар ҳам узоқ йиллик иш фаолияти давомида орттирган билим тажрибалари билан ўртоқлашишди. Иш жараёнида рўй берган эсда қоларли ва ибратли воқеаларни сўзлаб беришди. Шу билан биргаликда одил судловни таъминлаш, қонун устуворлиги ва адолатнинг барқарор бўлиши учун судьялардан чинакам фидойилик, ҳалоллик ва қатъиятлилик талаб этилиши тўғрисида учрашув иштирокчиларига ҳаётий мисоллар билан гапириб беришди.

Фарғона вилоят суди жамоаси фахрийларга иззат-икром кўрсатган ҳолда тадбир сўнгида фахрийларга эсдалик совғалари топшириб бир пиёла чойга таклиф этди. Ўтказилган мазкур тадбир устозларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi