Get Mystery Box with random crypto!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИДА МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ Тошкент вилоят | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИДА МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент вилоят судида судьялар ва суд тизими ходимлари учун “Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш орқали судлар фаолиятидан халқимизни рози қилиш” мавзусида маърифат соати ўтказилди.

Маърифат соатида Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев иштирок этиб, юртимизда одил судлов тизимида рўй бераётган воқеликлар ва сиёсий жараёнлар тўғрисида маъруза қилди.

Ассоциация раиси инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги хусусида тўхталиб, инсон ҳуқуқларини амалда таъминланиши, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларинининг тикланиши бевосита суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатли ҳамда холис қарор қабул қилиниши билан баҳоланади деб фикр билдирди.

Маърифат соатида одил судлов тизимига оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда судьялар ва соҳа ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган 2023 йилнинг биринчи чорагида қабул қилинган қонун, қарор, фармон ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятига доир фикр-мулоҳазалар тингланди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi