Get Mystery Box with random crypto!

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди Бугун бўлиб ўтган | Судьялар ассоциацияси | расмий канал

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат С. Рахмонов, И. Алимов ва А. Икромовни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, улар яқинда Президент фармойиши билан тизимда раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган.