Get Mystery Box with random crypto!

#Ана_ҳолос Риши Сунак Буюк Британия бош вазири лавозимига к | SUBYEKTIV

#Ана_ҳолос

Риши Сунак Буюк Британия бош вазири лавозимига консерватив номзодлар орасида энг юқори рейтингга эга,
деб ёзади Блоомберг!

Икки ой олдин у Консерватив партия етакчилиги ва бош вазирлик учун курашда Лиз Трусснинг асосий рақиби эди. Айнан у баҳс-мунозара пайтида ўзининг тешик туфлиси билан "машҳур бўлган".

Борис Жонсон кабинетида 42 ёшли Сунак молия канцлери лавозимида ишлаган ва у, албатта, Трусснинг янги ҳукумати
таркибига унинг асосий рақобатчиси сифатида киритилмаган.

Консерваторлар етакчилигидаги янги вазирлар маҳкамаси муваффақияцизликка учраса, мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши мумкин, унда Лейбористлар партиясининг ғалаба қозониш имконияти юқори.

Охирги лейбористлар бош вазири 2007-2010 йилларда (Гордон Браун) Британияда бўлган, ундан олдин, 1997-2007 йилларда лейбористлар бош вазири Тони Блер ҳам бош вазир лавозимини эгаллаган.

@SUBYEKTEV