Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли устозлар! Азиз талабалар! Барчангизни кун ва тун тен | 𝙸𝚀𝚃𝙸𝚂𝙾𝙳𝙸𝚈𝙾𝚃 fakulteti O'zMU

Ҳурматли устозлар! Азиз талабалар!

Барчангизни кун ва тун тенг келадиган, янгиланиш ва яшариш байрами Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман.
Улуғ айём кун шарқона янги йилнинг бошланиши она диёримизга янги шукуҳ, файзу барокат олиб келади. Шунинг учун ҳам ҳаммамиз Наврўзни орзиқиб кутамиз.
Момоларимиз яхши ниятлар билан дошқозонларда сумалаклар қайнатишади. Тандирларда кўк сомсалар ёпилади. Бобо деҳконларимиз далаларга барака уруғларини сепиб, ёши улуғларимиз ризқ - рўзимизни Яратгандан сўрайдилар. Ёшлар турли сайиллару томошалар ташкил қиладилар. Бу анъана ва қадриятларимиз замирида ҳам улкан ҳикматлар ётади. Зеро, тарихи, қадриятлари, урф - одатларига ҳурмат ва муҳаббат руҳида тарбияланган ёшлар камоллик йўлида бардавом бўлади. Ва энг муҳими, медиа майдонларда, виртуал оламда ҳам ота - боболармизнинг анъаналарини янги форматларда намойиш этиш, ўрганиш, ҳаётимизнинг ўзагига айлантириш шарафли бурчимиз.