Get Mystery Box with random crypto!

ФИРИБГАРЛИК: Фейсбук тармоғида “Ўзбекистон фуқароси давлатдан | stopFAKE Scam&Phishing

ФИРИБГАРЛИК: Фейсбук тармоғида “Ўзбекистон фуқароси давлатдан 915 минг сўм тўлов олиши мумкин” мазмундаги хабар тарқатилмоқда. Ушбу хабарда жойлаштирилган ҳавола орқали сохта сайтга ўтилади. Пул олиш учун эса шахсий ва банк карталари маълумотлари киритилиши сўралади.

Аслида бу фирибгарлик. Мазкур амалларни бажарган фойдаланувчилар шахсий маълумотларни йўқотади, молиявий маблағлардан айрилиб қолади.

Фирибгарлик қурбонига айланманг! Агар Сиз ижтимоий тармоқлардаги канал ёки гуруҳларда шу каби шубҳали ҳаволаларга дуч келсангиз, текшириш учун бизнинг @StopFakeUz_bot ботга юборишингизни сўраб қоламиз.

StopFake&Scam