Get Mystery Box with random crypto!

ФИРИБГАРЛИК: Телеграм мессенжерида “Шавкат Мирзиёев фармонига | stopFAKE Scam&Phishing

ФИРИБГАРЛИК: Телеграм мессенжерида “Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, ҳар бир оила 20 ёшга тўлмаган фарзанди бўлса, 2 000 000 сўмдан пул олиши мумкин” мазмундаги хабар тарқатилмоқда. Ушбу хабарда жойлаштирилган ҳавола орқали сохта сайтга ўтилади. Пул олиш учун эса банк карталари маълумотлари киритилиши сўралади.

Аслида бу фирибгарлик. Мазкур амалларни бажарган фойдаланувчилар шахсий маълумотларни йўқотади, молиявий маблағлардан айрилиб қолади.

Фирибгарлик қурбонига айланманг!
Агар Сиз ижтимоий тармоқлардаги канал ёки гуруҳларда шу каби шубҳали ҳаволаларга дуч келсангиз, текшириш учун бизнинг @StopFakeUz_bot ботга юборишингизни сўраб қоламиз.

StopFake&Scam