Get Mystery Box with random crypto!

ФИРИБГАРЛИК: Телеграм мессенжерида “Ўзбекистон Президенти оила | stopFAKE Scam&Phishing

ФИРИБГАРЛИК: Телеграм мессенжерида “Ўзбекистон Президенти оиладаги ҳар бир бола учун 750.000 минг сўм тўлаш тўғрисида фармон имзолади. Агар сиз ҳали пул олмаган бўлсангиз, ариза ушбу сайтда топширилиши мумкин” мазмунидаги материал тарқатилмоқда. Ҳавола орқали Президентининг сохта яратилган сайтига ўтасиз, у ерда пулни олиш учун банк карта маълумотларини киритиш сўралади.

Аслида бу фирибгарлик. Бундай йўл билан ҳуқуқбузарлар фойдаланувчиларнинг банк карталарига эга бўлади. Шундан сўнг, ундаги мавжуд маблағларни ўзлаштириб олади.

Фирибгарлик қурбонига айланманг! Агар Сиз ижтимоий тармоқлардаги канал ёки гуруҳларда шу каби шубҳали ҳаволаларга дуч келсангиз, текшириш учун бизнинг @StopFakeUz_bot ботга юборишингизни сўраб қоламиз.

StopFake&Scam