Get Mystery Box with random crypto!

Aжойиб янгилик: Иқтидорли актриса ва юқори тоифали тифлокоммен | Saida Mirziyoyeva

Aжойиб янгилик: Иқтидорли актриса ва юқори тоифали тифлокомментатор Ирина Безрукова «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида 19-24 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ирина тифлокомментатор сифатида кўриш билан боғлиқ муаммолари бўлганлар учун Ўзбекистон Ёшлар театри, Республика қўғирчоқ театри ва Илҳом театрида бўлиб ўтувчи учта спектакл, шунингдек Aлишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида «Оққуш кўли» балетини намойиш этади.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, Фонднинг саъй-ҳаракатлари натижасида кўзи ожизлар ҳам театр санъатига қўшилиши ва санъат асарлари билан танишишлари мумкин.

Барчамиз мамлакатимизда инклюзия одатий ҳолга айланишини истаймиз ва бу йўналишдаги ҳар бир қадам – бу ютуқ. Муваффақият биз томонда бўлсин!

@SShMirziyoyeva