Get Mystery Box with random crypto!

Кеча фарзандларим билан лағмон пиширдик ва бу таом билан боғли | Saida Mirziyoyeva

Кеча фарзандларим билан лағмон пиширдик ва бу таом билан боғлиқ бир воқеа эсимга тушди. Фарзандларимга айтиб бердим, бу ерда сиз билан ҳам бўлишмоқчиман.

Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унча қўлимдан келмас эди. Фақат битта овқат — чўзма лағмонни пиширишни билардим деса ҳам бўлади.
Болалигимдан бу овқатни жуда яхши кўраман. Уни тайёрлашнинг қийин томони — хамирни ингичка қилиб чўзганда у узилиб кетмаслиги керак. Онам шундай ўргатганлар. Анча ҳаракат қилиб, охири эплаб кетганман.

Шундай қилиб, янги оилада, янги келин сифатида яқинларимга маҳоратимни намойиш этишга қарор қилдим. Уялиб қолмаслик учун онамдан лағмоннинг батафсил рецептини сўраб олдим. Онам масаллиқларнинг аниқ рўйхатини ёздирдилар. Фақат битта нарса — тузни айтиш хаёлларига келмабди)

Шундай қилиб, кўриниши иштаҳаочар лағмоним пишди. Мазаси эса...тузсиз тасаввур қилаверинг

Оила аъзоларимиз ўта хушмуомала бўлганлари учунми, лағмонни мақтаб-мақтаб беш дақиқада паққос туширишди. Туздон талаш бўлгани эса... ҳаётда шунақасиям бўлиб туради))