Get Mystery Box with random crypto!

Қарши шаҳрига ташриф доирасида Қашқадарёдаги ОAВ раҳбарлари, ж | Saida Mirziyoyeva

Қарши шаҳрига ташриф доирасида Қашқадарёдаги ОAВ раҳбарлари, журналистлар ва машҳур блогерлар билан учрашдик.

Учрашув қайғули тарихи бутун мамлакатга маълум бўлган «Қашқадарё журналистлар уйи»да ўтказилди. Биз бино таъмирланганидан ва масс-медиа вакиллари фаолияти учун муносиб шароитлар яратилганидан хурсандмиз.

Блогерлар ва журналистлар билан очиқ суҳбат давомида улар бизга ўзларининг ишлари, уларни ташвишга солаётган жиҳатлар ва келгуси режалари ҳақида сўзлаб беришди. Бундай жонли мулоқот барчамизга жуда қизиқарли ва фойдали бўлди.

#massmediauz

@SShMirziyoyeva