Get Mystery Box with random crypto!

Чемпион қизимиз Афруза Ҳамдамова Тошкентга қайтиб келди! Аёл | Saida Mirziyoyeva

Чемпион қизимиз Афруза Ҳамдамова Тошкентга қайтиб келди!

Аёл шахматчиларимиз орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирган бу зукко ва довюрак қизалоқни шахсан кутиб олганим менга алоҳида мамнуният бағишлайди.

Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан.

Қизалоқнинг бош мураббийи – отаси Акбар ака Ҳакимовга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Қизингизнинг истеъдодини ривожлантиришга куч ва вақтингизни аямаганингиз учун ташаккур.

Хотин-қизларимизни юқорига кўтараётган бундай оталар, эркаклар янада кўп бўлсин.

Афрузамизга ҳамиша омад ва бахт ҳамроҳ бўлсин!