Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркин | Saida Mirziyoyeva

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказдик.

Дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилдик.

Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз. Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим.

Айнан ушбу мавзу доирасида биз истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик.