Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро ЮНЕСКОнинг нуфузли “Ижодкор шаҳарлар тармоғи” дастурига | Saida Mirziyoyeva

Бухоро ЮНЕСКОнинг нуфузли “Ижодкор шаҳарлар тармоғи” дастурига қўшилганидан жудаям фахрландим. Ушбу кўҳна шаҳарнинг тарихий ва маданий мероси жаҳон ҳамжамиятининг муносиб эътирофига сазовор бўлгани ниҳоятда муҳим воқеадир.

2025 йилда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Бухорода замонавий дизайн ва ҳунармандчилик бўйича биринчи Биеннале ташкил этилади.

Ишончим комилки, Биенналенинг Бухорода ўтказилиши халқаро жамоатчиликнинг эътиборини жалб этади, қадим шаҳарнинг ҳам мутахассислар, ҳам сайёҳлар томонидан янада чуқурроқ ўрганилишига туртки беради.

Бухоро ЮНЕСКОнинг “Ижодкор шаҳарлари тармоғи” дастурига “Амалий безак ва халқ санъати” йўналиши бўйича киритилган Марказий Осиёдаги илк шаҳар бўлди. Мазкур дастур дунёнинг жами 300 дан ортиқ шаҳарларини ўз ичига қамраб олади.