Get Mystery Box with random crypto!

ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 217-сессиясида Ўзбекистон ташаббуси | Saida Mirziyoyeva

ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 217-сессиясида Ўзбекистон ташаббуси асосида ишлаб чиқилган "Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан Тошкент декларацияси" резолюцияси бир овоздан маъқулланди.

Резолюцияда 2022 йил сентябрда Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилган Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган конференциянинг аҳамияти юқори баҳоланган.

Мазкур резолюциянинг қабул қилиниши – Ўзбекистонда фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар жараёнида эришилган ютуқлар халқаро даражада эътироф этилаётганининг навбатдаги ифодасидир.

Ҳужжатни тайёрлашда ҳаммуаллиф сифатида иштирок этган барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз ва барча ҳамкасбларни ушбу муҳим воқеа билан табриклаймиз.