Get Mystery Box with random crypto!

Бугун биз қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармасининг | Saida Mirziyoyeva

Бугун биз қароргоҳи Женевада жойлашган Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори Луи Монреал, жамғарманинг маданият масалалари бўйича директор ўринбосари Шеъроз Аллибхай, Оға Хон жамғармасининг Афғонистондаги маданият бўйича Бош ижрочи директори Ажмал Майвандий ва ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова билан учрашдик.

Суҳбатимизнинг асосий мавзуси — Оға Хон жамғармасининг бутун дунё шаҳарлари ва тарихий обидаларини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган “Тарихий шаҳарлар” дастури бўлди.

Оға Хон жамғармасининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича муваффақиятли тажрибаси ва юксак нуфузи шарофати билан Ўзбекистоннинг иккита муҳим обидаси: Самарқанддаги Бибихоним ва Бухородаги Калон мажмуаларининг реставрацияси бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.

Мазкур ноёб тарихий ёдгорликлар мамлакатимиз ва бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.