Get Mystery Box with random crypto!

Воҳа полвонлари билан учрашув ўтказилди Бугун вилоят ҳокими У | @Sportmatbuotxizmati

Воҳа полвонлари билан учрашув ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Сурхон арена” мажмуасида воҳамизнинг таниқли полвонлари, миллий кураш бўйича Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари билан учрашди. Полвонлар билан ўтказилган мулоқот давомида миллий курашни ёшларга ўргатиш, кенг тарғиб қилиш, полвонларнинг шуғулланиши учун шароитлар яратиш бўйича фикрлар алмашилди. Полвонларнинг бу борадаги таклифлари тингланиб, уларга ушбу спорт тури билан шуғулланишлари учун замонавий шароитлар яратилиши таъкидланди.

Шунингдек, вилоятда ўтказиладиган турли сайллар ва байрам тадбирлари доирасида ўтказиладиган кураш мусобақаларида аёллар иштирокини таъминлашга ҳам эътибор қаратилди. Шу кунга қадар бундай тадбирларда аёллар ўртасида мусобақалар ўтказилмаган. Бу йилги байрам сайлларида аёллар ўртасида ҳам кураш мусобақалари ўтказилади ва улар учун алоҳида гиламлар ташкил этилади.

Тадбирда жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўтарган полвонлар вилоят ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди.

@Sportmatbuotxizmati