Get Mystery Box with random crypto!

“Алпомиш” кураш мажмуаси қайта тикланади Вилоят ҳокими масъул | @Sportmatbuotxizmati

“Алпомиш” кураш мажмуаси қайта тикланади

Вилоят ҳокими масъуллар билан бундан бир неча ой олдин том қисми қулатилган “Алпомиш” кураш мажмуасини кўздан кечирди. Бу ерда ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, ҳудудда тозалик ишлари олиб борилмаганлиги вилоят раҳбарининг танқидига сабаб бўлди.

Улуғбек Қосимов ушбу кураш мажмуасини қайта реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан Термиз шаҳар ҳокими ва бошқа масъулларга кўрсатмалар берди. Бинони таъмирлашда унинг мустаҳкамлиги ва спорт билан шуғулланувчилар учун барча шароитлар яратилишига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site