Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг д | Расмиў хабар⚡

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га тасдиқлаган.

Унинг маълум қилишича, 29 апрел куни ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг долларни пора тариқасида олганда кўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ўтказилмоқда.

@Songi Yangiliklar