Get Mystery Box with random crypto!

«ВАЪДА БЕРМА БАЖАРОЛМАСАНГ» Ниқоб қилиб ширин сўзларинг, Бунч | Solikh's blog

«ВАЪДА БЕРМА БАЖАРОЛМАСАНГ»

Ниқоб қилиб ширин сўзларинг, Бунчалар хам маккор бўлмасанг, Кўзларимга тикиб кўзларинг, Ваъда берма бажаролмасанг.

Бунчалар кўп айтасан эртак,
Хаёт сенга эмаску эрмак,
Лафзи билан гўзалдур эркак, Ваъда берма бажаролмасанг.

Пойдевори йўқми уйингни, Кўрсатасан асли бўйингни, Ўйламасдан эрта кунингни,
Ваъда берма бажаролмасанг.

Кимлар хайрон кимлардур кулар, Яна кимдур худога солар,
Номинг қора бўлгани қолар, Ваъда берма бажаролмасанг.

Катта кетма кимлардур сабаб, Аввал ўзинг солгин бир сараф, Кўрпангни торт оёқга қараб, Ваъда берма бажаролмасанг.

Ишқ боғини кезасан дайдиб, Юзтасига дил исхор айтиб,
Қайтар дунё қолмасин қайтиб, Ваъда берма бажаролмасанг.

Дема шундай бўлиб қолдида, Дўсту душманларинг олдида,
Энг аввало Худо олдида,
Ваъда берма бажаролмасанг.

Хушинг берма шайтон макрига, Қулоқ тут шу сўзим нақлига,
Одам бўлсанг одам ахлига,
Ваъда берма бажаролмасанг.

Ёқмас балки сизга бу сўзлар, Қанчасини кўрди бу кўзлар, Маслахатим сизга эй дўстлар, Ваъда берма бажаролмасанг.

@Muhammadsolih_sherlari