Get Mystery Box with random crypto!

“СОЛАТУН-НОРИЯ” ҳақида маълумот берсангиз... Ҳақиқатда ҳам ишл | Solatan Nariya

“СОЛАТУН-НОРИЯ” ҳақида маълумот берсангиз... Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми?

Араб тилида “нор” – “олов”, “аланга” деган маъноларни англатади. Шундан “солатун-нория” – “оловга оид салавот”, деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни бундай номланишининг сабабини баъзи илм аҳллари: “Солатун-нория кўп ўқилиши фитна оловларини ўчириши” билан изоҳлайдилар.

Умумий маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш дуоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани борасида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Жумладан:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنه قَالَ : ” إِنَّ الدُّعَاءَ مَوْقُوفٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ، لا يَصْعَدُ مِنْهُ شَيْءٌ حَتَّى تُصَلِّيَ عَلَى نَبِيِّكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ” (رواه الترمذي ، قال ابن كثير : إسناده جيد)

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набиййинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтмас экансан қилган дуойинг ер ва осмонда тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривоят қилган. Ибн Касир: “Бу ривоятнинг исноди яхши”, деган).

Машҳур муҳаддис олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлсада одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган.

Ҳиббон ибн Мунқиз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳидисда шундай дейилади: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули, дуойимни учдан бирини сизга саловот айтиш учун ажратайинми?”, деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар.
– “Учдан иккисини ажратсамчи?”, деди.
– “Майли”, дедилар.
– “Ҳаммасини ажратсамчи?”, деди.
– “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар. (Имом Табароний “ал-Муъжам ал-кабир” да ривоят қилган).

“Солатун-нория” ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган салавотлардан биридир. Лекин у бирор-бир саҳиҳ ёки заиф ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ёки саҳобалардан ривоят қилинган эмас. У машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, уни 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши, дуолар ижобат бўлиши тажрибадан ўтганлиги кўпчилик томонидан эътироф этилган.
“Солатун-нория” матни қуйидагичадир:
مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Транскрипцияси: “Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@solatan_nariya_noriya