Get Mystery Box with random crypto!

Биз халол харомни билардик қайдан. ЎЗИНГ Расулингни(С.А.В) гар | Sokin

Биз халол харомни билардик қайдан.
ЎЗИНГ Расулингни(С.А.В) гар йўлламасанг…
Мастман ичиб дунё аталмиш майдан.
Мен яхши бўлолмам сен қўлламасанг.
Кўнгилга ғаш тортмокда ўйлаган сарим.
Ўтган кунларимга бўйлаган сарим.
Ох, шундай тугатиб к,ўймасам барин.
Мен яхши бўлолмам сен кўлламасанг.
Вужудимда тутмиш макона ул нафс.
Билмам кўл берганми шайтона ул нафс.
Ё ўзим ёмонман бах,она ул нафс.
Мен яхши бўлолмам сен кўлламасанг.
Умидворман сендан, мухтожман сенга.
Хулк,ий юксалишлар бер РОББим менга.
Банданг бўлай мен хам нафсини енгган.
Мен яхши бўлолмам СЕН кўлламасанг.
Насиб эт Каъбангга бошим урайин.
Онажонимни хам олиб борайин.
АЛЛОХ, сендан бошқа кимдан сўрайин…
Мен яхши бўлолмам СЕН қўлламасанг.

Сокин