Get Mystery Box with random crypto!

Гименолепидоз гижжаси нима сабабдан пайдо бўлади? Гименолеп | SOG'LOM HAYOT

Гименолепидоз гижжаси нима сабабдан пайдо бўлади?

Гименолепидоз халқ тилида пакана гижжа деб номланиб, асосан кир кўллар, нотўлиқ термик ишлов берилган озиқ-овқатлар, сабзавотлар, кўкатлар, пашша ахлати билан зарарланган ва чала пишган гўшт истеъмолидан сўнг юқади.

Бу касаллик асосан болаларда кўп учрайди. Касаллик белгилари қуйидагича: иштаҳасизлик, кўнгил айниши, асабийлик, хотира ва диққатнинг пастлаши, камқонлик.

Овқат ҳазм бўлишидаги муаммолар, вазн ва бўй ўсишида тенгдошларидан ортда қолиш, аллергик касалликлар, асаб касалликлари, жумладан тутқаноқ ҳам ана шу белгилар сирасига киради.

Касалликни оилавий даволаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, антигельминт препаратларни ҳар 3-6 ойда қабул қилиб, текширувлардан ўтиш тавсия этилади, бунда сизга шифокор паразитолог ёрдам беради.

@SoglomHayot