Get Mystery Box with random crypto!

Нима сабабдан тишлар совуқ таъсирида қамашади? Меъёрий ҳо | SOG'LOM HAYOT

Нима сабабдан тишлар совуқ таъсирида қамашади?

Меъёрий ҳолатда тишлар ҳароратга нисбатан ҳеч қандай реакция кўрсатмаслиги керак. Совуқда тишларнинг қамашиши унга ёрдам кераклигидан далолатдир.

У асосан икки нарсадан дарак беради: тишда кариес мавжудлиги ёки понасимон нуқсон борлиги.
Иккала ҳолатда ҳам тиш эмалига зарар етади ва тиш нерви очилиб қолиши мумкин.

Биринчи бор тишнинг таъсирчанлигини сезганингиздаёқ тиш шифокорига мурожаат қилинг. Акс ҳолда касаллик кариеснинг ўрта ва чуқур турига ўтиб кетиши мумкин.

@SoglomHayot