Get Mystery Box with random crypto!

Нега аёллар эркакларга қараганда узоқроқ умр кўришади? Дунё | SOG'LOM HAYOT

Нега аёллар эркакларга қараганда узоқроқ умр кўришади?

Дунё бўйича ўртача умр кўриш ёши аёлларда эркакларга қараганда сезиларли даражада юқори. Тиббиёт жиҳатдан ҳам қиз болалар яшовчан ҳисобланади, бунинг бир қанча сабаблари бор;

Зарарли одатлар: Эркаклар орасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш ҳолати кўп учрайди.

Генетик омил. Эркакларнинг жинсий ҳужайрасида битта Х хромосома бўлиши икки жинс вакиллари учун хос бўлган касалликларни ҳам эркакларда кўпроқ намоён бўлишига олиб келади.

Эндокрин омил. Ёш ўтиши билан эркакларнинг асосий гормони тестостерон ва ёғлар алмашинуви орасидаги жараёнлар эркакларнинг ички аъзолари атрофида ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса ҳаёт сифатига таъсир кўрсатади.

Стресс. Одатда эркаклар оила боқувчиси сифатида ҳаётнинг катта қисмини стрессда ўтказадилар, бу ҳам бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

@SoglomHayot