Get Mystery Box with random crypto!

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” Шу кунларда вилоятими | "Sog’lom Farg’ona"

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида ҳам маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Марказ директори М.Мадолимов барча йиғилганларни мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Жамоат ишларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ходимларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, умумий эндокринология бўлимида даволанаётган болажонларга бадиий китоблар совға қилинди.

Тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан турли куй қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

@soglomfargona