Get Mystery Box with random crypto!

ҚОН БОСИМИ ОРТИШИ (Гипертония) Кимдадир, қон-босими ортиши бо | Сог бўлиш бу даволаниш эмас

ҚОН БОСИМИ ОРТИШИ
(Гипертония)

Кимдадир, қон-босими ортиши бошланса, билсинки, бир неча ўн йиллар давомида қон-томирлар (ёмон) холестеринга тўлиши, қон қўйиқлашиши ҳисобига томирларда қоннинг оқиши қийинлашиб, тўқималарга озиқ-моддалар ва кислород бориши камайиб боради.

Мана шу ҳолатда, организм ўз тўқима ва ҳужайраларини тирик сақлаб қолиш учун олий нерв фаолияти буйруғи билан қон-босимини ошириб, керакли моддаларни тўқималарга етказиб беради.

Шунинг учун, давленияси борлар кўпроқ ШУКУР келтиришлари керак-ки, агар организм ўзи, вазиятга қараб, автоматик равишда қон босимини ошириб турмаса, кўп тўқималар узоқ вақт давомида кислородсиз қолиб, ўла бошлайди.
(некрозга учрайди).

Буни оқибатида давлениеси бор одамлар орасида тўсатдан ҳеч қандай белгиларсиз ўлим ҳолатлари кузатилар эди.

Шунинг учун ЯРАТУВЧИ ЗОТ организмга, шундай ўзини-ўзи ҳимоя қилувчи программа берган-ки, лол қолмай иложи йўқ.
Демак, кимда қон босими кўтарилса, билсин-ки, организм томонидан «Соғлигинга эътибор бер, нотўғри овқатланма, нотўғри суюқлик ичма, парҳез қил, ҳаракатда бўл, томирларимни ичи кераксиз холестерин (ёғ) га тўлиб кетди. Мени булардан халос эт» деган НИДО қилаяпти.

Бу ҳолатда қон босими кўтарилган одам нима қилади?

Албатта докторга боради!

Доктор эса, мижозга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида, қон-босимни тушириш учун, қон-томирларни кенгайтирувчи дори-дармонлар қилади. (магнезий сульфат, папаверин-дибазол, энам, лориста, энап, берлиприл в.хоказолар).

Бу препаратлар, организмни табиий системасига бевосита, қўпол равишда таъсир ўтказиб, мажбурий равишда қон-босимини вақтинчалик туширади.

Бу усул ҳам, мижозни ҳолатига қараб зарур пайтда, ёмон оқибатлардан сақлаш учун зарур ҳисобланади.

Лекин бу дегани, касалликдан бутунлай халос бўлдик дегани эмас.
Вақтинчалик белгиларидан қутулдик.
Яъни томир ичини ёмон холестериндан тозаламадик. Қоннинг ишқорий муҳитини, сифат даражасини тикламадик.
Қонни табиий услубда суюлтирмадик.

Шунинг учун ҳам мижозлар тўла соғайиб кетмайди.

Тахминан, 5-10 кунлик ўткир даволанишдан сўнг, бутунлай соғайишлик учун «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ»га ўтишингиз керак.

Руҳиятингизни даволаш (кайфиятни кўтариш, асаб бузилишдан узоқ бўлиш, санатор-курортда дам олиш в,х,к)

Тўғри овқатланиш.
Зарар келтирувчи овқатлардан тийилиш ҳамда фойдали овқат билан бирга организмни табиий био озуқалар билан таъминлаб бориш.

Тўғри суюқлик ичиш.
(Газли ва рангли ичимликлардан бутунлай воз кечиш).
Иложи борича тирик ва ишқорли сув ичиш.

Ҳаракатда бўлиш
(кўп пиёда юриш)