Get Mystery Box with random crypto!

Имом Ғаззолий насиҳатлари: - Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турма | Sof Ibrat 🌙

Имом Ғаззолий насиҳатлари:
- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг;
- Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг;
яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Хеч кимни алдаманг, масхараламанг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
ㅤㅤㅤㅤ
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ