Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига | Sodiqatun

Аллоҳ таоло айтади:
«Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».
Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», деса,
Аллоҳ: <<Бандам менга сано - мақтов айтди», дейди.
Банда: «Малики явмиддин», деса,
Аллоҳ: <<Бандам мени улуғлади», дейди.
Банда: «Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн», деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби аълайҳим валад Дооллийн», деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», дейди.

Эслатма
Шунинг учун ҳам намознинг ҳар бир ракъатида Фотиҳа сурасини ўқишга буюрилган, у такрор-такрор ўқиб турилади.

"Тафсири Хилол"
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф