Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли опа -сингиллар! Маълумки,«Охират ҳовлиси»каналида бир | "🌸Firdavs gullari🌸"1

Ҳурматли опа -сингиллар!
Маълумки,«Охират ҳовлиси»каналида бир йилдан ортиқ вақт мобайнида «Росулуллоҳ ﷺ сийратлари»мавзусида Аллоҳнинг изни билан дарсларимиз давом этиб келмоқда.

Баъзи толибалар,ўзлари ҳос бизнинг каналимиздаги исмлар билан«Сийрат ғунчалари»деб номлаб,канал очиб,бизнинг ПДФ ларимиз ёрдамида фаолият олиб бораётган экан.Аслида Динимиз ёйилса,биз бундан ҳурсанд бўламиз.Аммо бу дарсликларни яхшилаб,пухта эгалламасдан туриб,кўплаб толибаларга Устозалик қилиш учун,авволо бир марта бўлса ҳам, илм олаётган Устозаларидан рухсат олиб, илмини текширтириб олиши мақсадга мувофиқ бўларди.
ПДФ даги маълумотлар таҳрирланган эмас,қолаверса айрим масалаларда тўғри тушунча ҳосил қилганми,йўқми,буни ҳам албатта тасдиқлатиб олиши зарур.Эй муслима опа-сингилларим!
Бизга тегишли бўлмаган каналларни,бизнинг гуруҳлар номи остида очиб,одамларга ёлғон орқали илм тарқатишдан Аллоҳдан тақво қилинг.

Ҳар бир толиба,қайси каналга уланмоқчи бўлса албатта яхшилаб текшириб кейин улансин.Шариат илми,ким илм берса,олиб кетилаверадиган енгил қараладиган нарса эмас.
Шунинг учун,ҳар бир кимса Аллоҳдан тақво қилиб,ниятларини тўғрилаб,соф илм булоғидан қониб ичмоқчи бўлса,яхшилаб кимдан илм олаётганини суриштирсин.
Бу каби,бизнинг каналимизга алоқаси йўқ бўлган каналларга,биз масъул эмасмиз.
Ҳурмат билан «Охират ҳовлиси»канали ҳодималари

@oxirathovlisi