Get Mystery Box with random crypto!

Жибриил ҳадиси намознинг кириш ва чиқиш вақтларига далил бўлад | "🌸Firdavs gullari🌸"1

Жибриил ҳадиси намознинг кириш ва чиқиш вақтларига далил бўлади.

Жибриил алайҳиссалом имом бўлиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга пешин киришига намоз ўқиб берганлар. Ўша кун аср вақти киришига асрни, шом вақти киришига шомни ўқиб берганлар. Шу каби ҳар 5 маҳал намозни имом- муқтадий бўлган ҳолда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб кўрсатиб берганлар.
Кейинги кун ҳар бир намозни вақти чиқадиган пайтда ўқиб берганлар. Масалан: пешинни асрга яқин пайтда ва ҳкз.
Ва "Эй Муҳаммад, намоз мана шу икки вақт оралиғидадир"- дедилар.
(Имом Аҳмад, Насоий, Термизий ривоятлари).

Намоз вақтлари қуёшга қараб аниқланган, ажратилган. Ҳозирги вақтларда тақвимлар, телефон программалари, азонлар орқали билиб олинади. Аммо намознинг кириш- чиқиш вақтини албатта ўрганиш керак. Чунки баъзи давлатларда намозга азон ўз вақтидан бошқа вақтларда айтилади. Тақвим программаларда ҳам хато бўлиши мумкин.

Намоз вақтлари:

Пешин вақти. Қуёш ботиш томонга бироз мойил бўлган вақтдан бошланади. Сўнг нарсаларнинг сояси ўса бошлайди. Нарсанинг сояси ўзи билан баробар бўлгунича давом этади.

Аср вақти. Нарсанинг сояси ўз бўйи билан баробар бўлган вақтдан бошланади. Баъзи минтақаларда қуёшга нисбатан соя бошқача бўлади. У жойларда намоз вақтлари ўзига хос ўрганилади.
Аср вақти қуёш сарғайиб (қизариб) ботгунча давом этади. Бизда бу кўриниш қизил шафақ деб аталади.

Шом вақти аср вақти тугашидан бошланиб, ана шу қизиллик йўқолгунича давом этади.

Хуфтон намозининг вақти қизил шафақ йўқолиб, олам тим қоронғуликка бурканган вақтдан бошланади. Хуфтоннинг ихтиёрий вақти то кечанинг ярмигача. Кейин зарурат вақти бошланади. У бомдод вақтигача давом этади.

Бомдод вақти субҳи содиқ киришидан бошланади.
"Субҳи козиб", яъни ёлғон тонг отиши- ярим кечаси осмонниг ёруғлашиши бўлиб, туннинг қисқа- узунлигига боғлиқ. Ундан 25-30дақиқа ўтгач субҳи содиқ бошланади.
"Субҳи содиқ", яъни ҳақиқий тонг кенг ёйилган бўлиб, қуёш чиқиш тарафидан ёришиш тарқалиши билан давом этади. Қуёш ёруғлиги аввал тоғларнинг учига тушиб, кейин тарқалади. Қуёш кўтарилишидан тахминан 20 дақиқа аввал бомдод вақти тугаган бўлади. Саҳобалар бомдодни ўқиб қайтаётган маҳали бир- бирини танимайдиган даражада қоронғи бўлган.

Намоз вақтлари фақат Ханафий мазҳабида ўзгача, ихтилофли. Аммо биз жумҳур уламоларга эргашамиз.

Киши намоз вақтларида азонни ҳисобга олиши шартми ёки намоз вақтларини ўзи белгилаб ўқиса бўладими?
Азон намоз вақтини билишга кифоя қилади, аммо шарти бор: шу яшаётган шаҳарда азон айтишда намоз вақти суннатларига амал қилиниши керак.
Шунинг учун олимлар айтишганки, агар киши намозни кириш- чиқиш вақтларида тажрибали бўлиб, ўзи белгилай олса, ўша вақтида ўқигани афзал. Агар белгилай олмаса, тўлиқ суяниб қолмасдан, суннатга мувофиқми йўқми текшириб, кейин амал қилишлиги афзал бўлади.
Қўлимизда тақвим, телефондаги программалар бўладими, намознинг кириш-чиқиш вақтлари албатта шариатда, яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига мувофиқ келадими йўқми, ёки бошқа инсонларни риоясини қилиб ёки мазҳабга таянган ҳолатда тузилган программами текшириб кўриш керак.