Get Mystery Box with random crypto!

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркдаги БМТ Бош А | Siyosiy MAVZU 🗺

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади:

Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумлар Зеленскийнинг россияликларни Украинани тарк этишга чақирувига жавобдир;

Бучадаги фожиа саҳналаштирилганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. БМТ Бош котиби Киевни у ерда ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилишга кўндириши керак;

Киев режими сўнгги йилларда рус тилига қарши тўлиқ ҳужум уюштирди, русийзабон аҳолига тажовуз қилди;

Украина ниҳоят фашистларнинг тоталитар давлатига айланди;

Украина Қуролли Кучлари тинч аҳолини тирик қалқон сифатида ишлатиб, террорчилик тактикасини қўлламоқда;

Украинадаги уруш жиноятларида айбдорларнинг барчаси жавобгарликка тортилади;

Россия Украинага Россия хавфсизлигига таҳдидлар учун пойдевор яратишга рухсат бермайди.


@Siyosiy_Mavzu