Get Mystery Box with random crypto!

Фавқулодда вазиятлар бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди. | Сирдарё садоси

Фавқулодда вазиятлар бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўта хавфли юқумли касалликларининг олдини олиш бўйича вилоят миқёсида олиб борилаётган тадбирлар”
мавзусида ўтказилган анжуманда дастлаб, ФВБ бўлим катта офицери У.Шомуродов, вилоят СЭОваЖСБ бўлим бошлиғи Б.Шодмонов ҳамда ВваЧР бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Рахмоновларнинг мавзу доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, вилоятда ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш борасидаги тадбирларда мавжуд муаммолар, нуқсон ва камчиликлар муҳокамага киритилиб, тадбир давомида берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти ФВБ