Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.03K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-07-03 09:30:50
Деҳқончилик билан шуғулланиш истагидамисиз?

Сирдарё вилоятидан 123 та деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олинг

➤ Боёвут туманидан 65 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 23 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 3 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 2 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 4 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 17 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 17 та (кўриш)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.0K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-07-03 07:01:34
Ўзбекистонга чой асосан Хитойдан олиб келиняпти

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 718 тоннага кўп.

5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 11,4 минг тонна. Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллади:

Кения – 1 минг тонна;
Эрон – 893 тонна;
Ҳиндистон – 338 тонна;
Қозоғистон – 247 тонна;
Шри-Ланка – 185 тонна;
Индонезия – 179 тонна;
Россия – 175 тонна;
БАА – 173 тонна.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.8K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 06:00:52
Сирдарёда тез тиббий ёрдамга 5 кунда 5520 дан ортиқ мурожаат келиб тушди - вилоят ССБ

Қурбон ҳайити муносабати билан жорий этилган 5 кунлик дам олиш кунларида Республика тез тиббий ёрдам маркази, унинг Сирдарё филиалига 5520 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Шундан:

341 нафар фуқарога амбулатор ёрдам кўрсатилган;
6 та ҳолатда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси сабаб тан жароҳати олган 12 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилиб, даволаш профилактика муассасаларига етказилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.9K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-07-02 20:20:02
Гулистон шаҳрида «2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун» муносабати билан «Давлатимиз рамзлари фахримиз, ғуруримиз!» шиори остида гала концерт бўлиб ўтмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
11.3K viewsedited  17:20
Ochish/sharhlash
2023-05-20 18:00:37
#Гулистон_шаҳри

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
9.2K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-05-20 13:07:42
Гулистон шаҳрида дзюдо бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг 20 май куни Гулистон шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида вилоят кубоги ўтказилди. Ушбу мусобақада 100 нафарга яқин спортчилар беллашди. Ғолиб ва совриндорлар пул мукофоти билан тақдирланди ҳамда республика кубогига йўлланмани қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Сайхунобод тумани, 2-ўринни Гулистон шаҳри ва 3-ўринни Янгиер шаҳри жамоалари қўлга киритди.

Ҳудудларда дзюдо инфралтузилмасини яхшилаш мақсадида вилоят дзюдо федерацияси томонидан Сайхунобод ва Ховос туманларига татами жамланмаси берилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views10:07
Ochish/sharhlash
2023-05-20 11:16:41
Сирдарё вилоятида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини виртуал муҳитдаги кибертаҳдидлардан огоҳлигини ошириш мақсадида «Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги« (Cyber-Wеек) ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан жойларда семинар ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Батафсил

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.5K views08:16
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:45:57
Ўз билим ва кўникмаларингиз орқали масофадан туриб пул топишни истайсизми?  
 
Бизнесга сармоя киритишингиз, контракт тўлашингиз, халқаро бозорда ишлашингиз ва шу каби режаларингизни амалга ошириш учун молиявий томонлама қийналяпсизми? 
 
Унда, шошилинг 23 май куни, 
Гулистон Давлат Университетида  
соат 11:00 да бўлиб ўтадиган форумга таклиф этамиз. 
 
Форумда мамлакатимизнинг етакчи фрилансерлари томонидан қандай қилиб фрилансерлик платформаларида рўйхатдан ўтиш ва биринчи буюртмани олиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар кўрсатиб ўтилади. 
 
Имкониятни қўлдан бой берманг, жойлар чекланган.
 
  Рўйхатдан ўтиш
 
Манзил: Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 4 мавзе

Қўшимча маълумот учун: 
+99855 501-03-02

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
9.8K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-05-19 16:19:50
Сирдарёда автомобил заводи ишга туширилди

Сирдарё туманида ишга туширилган автомобил заводида учта ЕХЕЕD модели йиғилади: ихчам кроссовер – LX, ўрта ўлчамли кроссовер – TXL ва тўлиқ ўлчамли йўлтанламас – VX.
Ушбу лойиҳа компонентларни йиғиш босқичида (SKD) йилига 20 000 тагача ва тўлиқ ишлаб чиқариш цикли босқичида (CKD) йилига 150 000 тагача автомобил ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Мазкур автомобил заводи Президентнинг Хитойга ташрифи давомида «Ўзбекистон – Хитой қўшма лойиҳаларини ишга тушириш маросими»да рамзий тугмани босиш билан расман ишга туширилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
13.0K views13:19
Ochish/sharhlash
2023-05-18 19:34:00
Гулистонлик ёш спортчи халқаро мусобақада фахрли ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрида дзюдо бўйича III «Евросиё кубоги» бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган гулистонлик ёш спортчи Акобир Арзимуродов 31 кг вазн тоифасида беллашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан бугун, 18 май куни Сирдарё вилояти дзюдо федерацияси раиси, Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, Акобир Арзимуродов ҳамда унинг ота-онасини фахрли ўрин билан табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.

Маълумот учун, мазкур мусобақада Европа ва Осиё қитъасидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озорбойжон, Грузия каби мамлакатлардан спортчилар қатнашди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.7K views16:34
Ochish/sharhlash