Get Mystery Box with random crypto!

“Subyektiv”нинг Америка ҳақидаги кўрсатувига нима дейсиз, деб | Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...

Subyektiv”нинг Америка ҳақидаги кўрсатувига нима дейсиз, деб кўпчилик сўрашяпти.
(Аслида бир киши сўради ҳолос)

Тўғриси мен “Subyektiv”нинг кўрсатувларини кўролмайман. Ҳеч иккиланмай шевада гапириши ёқмайди.
Бу сафаргисини ҳам кўрмадим.

Одамларнинг постидан билишимча йигитлар бундан 1-2 йил аввалги ҳолатни кўрсатишган. У пайтларда Америкага етиб келиш жуда қийин, иш топиб, мослашиб кетиш анча осон эди. Ҳозир етиб келиш анча осонлашди, лекин иш топиб яшаб кетиш анча қийин бўлиб қолди.

Юртдаги камчиликлардан кўз юммаган ҳолда айтманки орзу ҳавасга жудаям ўч бўлиб кетганмиз. Туппа-тузук иши бор, тирикчилиги чиройли ўтиб турган йигитлар ҳам кириб келишяпти.

“Сафарнинг барчаси машаққатдир” дейишади. Сиз дунёнинг энг узоқ нуқтасига сафар қиляпсиз, машаққати ҳам шунга яраша бўлади.

Ҳозир иш жиддий муаммо бўляпти, келган йигитларнинг кўплари Ўзбекистондан пул тортиб яшаб юришибди.
Авваллари Америкадан пул чиқариш муаммо эди, ҳозир Ўзбекистондаги пулни Америкага тортиб олиш учун 2% сўрашяпти.

Ишку топилади, эртага бу йигитларнинг ҳужжатлари тайёр бўлса жамиятга “Сўрилиб” кетишади. Лекин 5-10 йилда буердан қайтиб бўлмайди. Ишқилиб мен бунақасини деярли учратмадим.

Ота-она ҳизмати, фарзандаларингизнинг эртасига такрорланмайдиган қилиқлари, тарбияси, ўзингизнинг соғлигингиз… Америкадан топадиган нарсангиз шулардан қийматли бўлса таваккал қилиб келаверинг.

“Бориб озгина соққа қилиб, келиб соҳамни ривожлантираман” деб кўпчилик ўзини алдайди. Замбаракни ўқини ебсиз, 5-10 йил четда юриб келган бирор кишининг ўз соҳасига қайтганини кўрмадим. Бориб ё таксистлик қилишяпти ёки дуч келган ишга ўзларини уриб топган пулларини ҳам тугайишяпти.
Сиз кетсангиз соҳангиз сизни кутиб турмайди, ривожланади, янги аждарлари пайдо бўлади.
Сиз келиб унга мослаша олмайсиз.

Афандидан бир киши уйланиш ёки уйланмаслик ҳақида маслаҳат сўраганда:
“Уйланма десам ҳозир сўкасан, уйлан десам кейин сўкасан, шунинг учун йўқол, билганингни қил”- деган экан. Буям шунақа нарса, бир кишига миннарса деб бўлмайди.

(с) Иброҳим Муҳаммад

Каналга ўтиш:

@Shunaqangi_gaplar

Joyla - бепул эълонлар платформаси