Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат вақти!

Telegram kanalining logotibi shukurulloh_abdullo_ibratli — Ибрат вақти!
Kanaldagi mavzular:
Qiroat
Тойда
Diqqat
Dolzarbmavzu
Дуо
All tags
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 150.98K
Kanalning ta’rifi

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇
۝ Ибратли видео марузалар
۝ Ибратли ҳикоялар
۝ Қалбларни титратадиган марузалар
Админ: @kadirovv_i

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-31 11:00:40
Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?

Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.

Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир PISHIRIQLAR SALATLAR TORTLAR деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.

Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни кўриб, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.
6.1K views08:00
Ochish/sharhlash
2024-05-31 10:14:42 БИР СУҲБАТ

Бир киши Ҳазратдан: «Намозлар нима учун бешта фарз қилинган?» дея сўради. Ҳазрат: «Бурнингиз нима учун белингизга эмас, балки юзингизга ўрнатилган?» деб жавоб бердилар. У киши: «Белда бўлса, хунук кўринарди», деди. Ҳазрат: «Ҳамманинг бурни белида бўлса, хунук кўринмас эди», дедилар. У жим бўлиб қолди.
Камина(мен Шафеъ Усмоний) айтаманки: Ҳазрат қайта қайта айтардиларки: «Шаръий ҳукмларнинг кўплаб ҳикматлари маълумдир. Агар ҳаракат қилинса, яна зиёда маълум бўлиши мумкин». Чунончи Ҳазратнинг ўзлари мана шу мавзуда «Алмасолиҳул ақлийя фил аҳкомин нақлийя»деган ном билан алоҳида бир китоб ёзиб, нашр қилдилар. Лекин бундай деб айтардилар: «Аҳкамул ҳакиминнинг ҳукмларидаги сабаб ва ҳикматларни излайвериш банданинг ҳолига ярашмайдиган ишдир. Бунинг натижаси шу бўладики, у бирор ҳукмнинг ҳикматини билолмаса, унга амал қилиши оғир туюлиб қолади. Банданинг иши бандалик ва ҳукмга амал қилишдир. Одам ҳукмга амал қилишга ҳаракат қилавергани сайин шаръий ҳукмларнинг ҳикматлари унга очилиб бораверади». Бир маротаба шунга ўхшаш савол берилганида қуйидагича жавоб бердилар: «Бу ишнинг ҳикмати бизга маълум, лекин уни айтиб бериш сен учун зарарлидир. Чунки, шундай қилсак, сенга ҳар бир шаръий ҳукмни маслаҳат ва ҳикматини тадқиқ қилиб юравериш касали тегиб қолади. Натижада эргашиш ва амал қилиш деб аталмиш асл буйруқ қолиб кетади.
Ҳофиз Шеърозий:
مصلحت نیست که از پرده برون افتد راز
ور نه در مجلس رندان خبری نیست که نیست

Маслаҳат нестки аз парда бирун уфтад роз,
Варна дар мажлиси риндон хабаре нестки нест.

Маъноси:
Сирни парда ортига чиқаришдан бирор фойда йўқ. Ва илло, риндлар (ошиқлар) мажлисида йўқ хабарнинг ўзи йўқ.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Яқинларга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@Islomi - каналига aъзо бўлинг!
5.7K views07:14
Ochish/sharhlash
2024-05-31 10:03:52
#Диққат #Долзарбмавзу | видео

Сочларингиз тўхтовсиз тўкилиб сизни хафа қилаяпдими, сийраклашиб олдингидек қалин эмасми ? Энди бу муаммолар хақида ўйламасангиз хам бўлаверади.

сочларингизни қалинлаштиради.Тўкилган сочлар жойига суртилганда реакцияга киришиб бош қисмига ўрнашиб ўсишни бошлайди. Бир ой ичида қарабсизки, тўкилган сочлар ўрнини янги сочлар эгаллайди.

Caboki билан сочларингиз ёшликдаги каби қалин ва чиройли холатини йўқотмайди

Махсулот мутлоқ зарарсиз. Барча Аёл ва Эркаклар учун тавсия этилади.

Эски нарх: 215.000 сўм
Нархи акцияда: 97.000 сўм Шошилинг акция вақти 3 кун !

БУЮРТМА БЕРИШ
https://100k.uz/oqim/476874
https://100k.uz/oqim/476874

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
5.8K views07:03
Ochish/sharhlash
2024-05-31 06:15:48 НАМОЗ БАНДАНИ ЁМОН СИФАТЛАРДАН ПОКЛАЙДИ

Аллоҳ таоло: «Инсон чидамсиз, сабрсиз қилиб яратилган. Унга ёмонлик етса, чидамсизлик қилади, аммо яхшилик етса, қизғанчиқлик қилади. Фақат намозларида бардавом бўлган намозхонларгина бундан мустаснодир», деб марҳамат қилган (Маъориж сураси, 19-23-оятлар).
Бир кимсага Аллоҳ таолодан бирор қийинчилик, машаққат етса, у бунга сабрсизлик қилади. Аммо Аллоҳ таолодан яхшилик (мол-дунё ёки хурсандчилик) етса, бахиллик қилиб, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилгиси келмай қолади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир», деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Бу иллатдан фақатгина намозларида қоим бўлган, уни ўз вақтида адо этадиган мўмин-мусулмонларгина омонда бўлади, чунки намоз уларнинг феълини ёмон сифатлардан яхши сифатларга ўзгартириб қўяди, уларни гўзал фазилатлар ва комиллик билан сийлайди.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Яқинларга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@Islomi - каналига aъзо бўлинг!
7.6K views03:15
Ochish/sharhlash
2024-05-31 05:59:01
#Тóйда

- Куёв тўсатдан келиннинг қулоғига шивирлади:
- Қанийди, тўй тезроқ тугасайди
- Келин куйивга қараб:
- Бу нима деганингиз туй хали энди бошланлику
- Куёв яна келиннинг қулоғига секингина шивирлаб ....
7.2K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-05-27 18:44:06 Ғусл

— Ғуслнинг маъноси нима? 
— Бутун баданни ювиш. 

— Ғусл қай тариқа қилинади? 
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
   2. Сўнг қўл ювилади.
   3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
   4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
   5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
   6. Якунда оёқ ювилади. 

— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими? 
— Ўтади. 

— Ғуслнинг фарзи нечта? 
— Учта:
   1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
   2. Бурун ичини ювиш.
   3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш. 

— Ғуслнинг суннатлари нечта? 
— Ўнта:
   1. Истинжо қилиш.
   2. Нажас бор ерни ювиш.
   3. Қўлни ювиш.
   4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
   5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
   6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
   7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
   8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
   9. Сувни кераклича сарфлаш.
   10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим. 

— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми? 
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас. 

Яқинларга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

"УФФ" дейдиган ҳар бир инсон буни ўқиши шарт!

Буни yқиганингиздан сўнг тавба қилиб бошқа уфф демайсиз сабаби...

ЖАВОБ
5.7K views15:44
Ochish/sharhlash
2024-05-27 17:19:06
#САВОЛ

Бош кийимсиз ӯқилган намоз макруҳми

Яқинларга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

"УФФ" дейдиган ҳар бир инсон буни ўқиши шарт!

Буни yқиганингиздан сўнг тавба қилиб бошқа уфф демайсиз сабаби...

ЖАВОБ
5.8K views14:19
Ochish/sharhlash
2024-05-27 16:59:34
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:
5.5K views13:59
Ochish/sharhlash
2024-05-27 13:29:06
#қироат

Ихлос сураси

Моҳир ал-Муақли қироати

Яқинларга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

"УФФ" дейдиган ҳар бир инсон буни ўқиши шарт!

Буни yқиганингиздан сўнг тавба қилиб бошқа уфф демайсиз сабаби...

ЖАВОБ
7.0K views10:29
Ochish/sharhlash
2024-05-27 12:14:07 УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР

1. Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2. Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3. Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4. Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6. Ўнг қўл билан ейиш.
7. Туз билан бошлаш.
8. Туз билан тугатиш.
9. Нонни икки қўл билан синдириш.
10. Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11. Таомни ўз олдидан ейиш.
12. Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13. Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14. Қўлни артишдан олдин ялаш.
15. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16. Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17. Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18. Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.

Яқинларга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

"УФФ" дейдиган ҳар бир инсон буни ўқиши шарт!

Буни yқиганингиздан сўнг тавба қилиб бошқа уфф демайсиз сабаби...

ЖАВОБ
7.5K views09:14
Ochish/sharhlash