Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган йили Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Президентимиз | Sherzod Shermatov

Ўтган йили Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан шахсан табриклаб, барча ҳудуд раҳбарларига мактабларга ёрдам бериш бўйича вазифалар белгилаган эдилар. Бунинг натижаси сифатида бу йил биринчи қўнғироқ тадбирларида деярли барча ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари ўзлари қатнашиб, ўқувчиларга ва мактаб жамоасига қўшимча мотивация бердилар.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни тўлақонли тушуниб, Билимлар кунида мактабларга бундай ёрдам қилган барча ҳудудлар раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун: https://bit.ly/3naCvGT