Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Божхона қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тума | Shopirlar ✅🚗🚘

Бугун Божхона қўмитаси томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида тамаки маҳсулотларини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, божхона органлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 2023 йилда аниқланган 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Жорий йилда эса 196 та ҳолатда қиймати 17,7 млрд. сўмлик салкам 798 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Бу каби тадбирларнинг кўпайиши мутасаддиларимизнинг ўзларига ҳам, жамоатчилик вакилларига ҳам бирдек фойдали бўлади.

Шунингдек, тамаки маҳсулотлари контрабандаси ортиб бораётганини ҳам қайд этиб ўтмасак бўлмайди. Айнан бу муаммога қарши тизимли тарзда курашилмаса бўлмайдиган ҳолатга келган. Тегишли давлат органлари бу борада таъсирчан чораларни кўриши зарур. Бундан ташқари, жамоатчилик ҳам бунга бефарқ қолмаслиги керак, зеро контрабандани кўпайишида асосий сабаб ҳам бизни, ўша маҳсулотларни бефарқ тарзда харид қилишимизга бориб тақалади.

@shahnozxon