Бугун Ангренда ЙТҲ оқибатида халок бўлганлар сони 7 нафарга етди, 14 нафар шахс олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.