Get Mystery Box with random crypto!

Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий. Саво | Cosmos🪐

Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий. Савол шу даражада миямизга ўрнашиб қолганки, ўзимизни овутишга тушамиз:
“Турмуш қуриб олай, бахт қуши бошимга қўнади”;
“Янги машина гаражимда турса, ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан”;
“Таътилга чиқиб, бир дам олсам, ҳаммаси изига тушиб кетади...”
Бундай сўзларни айтишга сабаб бахт сари аниқ бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси – ҳозирги онларни қадрига етишдир.

Донишмандлардан бири айтади: “Ҳақиқий ҳаёт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлар, чала қолиб кетган ишлар, тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаёт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар менинг ҳаётим экан”.
Шунинг учун ихтиёримиздаги вақт қадрига етайлик.

Бир нарса аниқ: Вақт ҳеч кимни кутиб турмайди!
Яхшиси, келгуси онларни кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб ўтказайлик .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан