Get Mystery Box with random crypto!

Фаластин тор бўлди кенг юрагингга, Этаги ғамларни супурган опа | M͜͡e͜͡n͜͡i͜͡ s͜͡h͜͡o͜͡i͜͡r͜͡ q͜͡i͜͡l͜͡g͜͡a͜͡n͜͡ a͜͡s͜͡l͜͡i͜͡ ō͜͡z͜͡i͜͡n͜͡g͜͡s͜͡a͜͡n͜͡..!

Фаластин тор бўлди кенг юрагингга,
Этаги ғамларни супурган опам.
Динингдан воз кеч деб сабринг синашар,
Кўксини аламлар куйдирган опам!

Аёл жонинг аттанг озурда бу кун,
Қанийди босолсам сени бағримга.
Ачиниб кетябман, ёшлар тўкябман,
Ўшалар етмайди сенинг қадрингга!

Хоинлар нафсидеб тутиб ўйноқлар,
Кишан қадоқ қилган билакларингни.
Кўзимга суртиблар тавоф этайин,
Чақалоқ ялаган этакларингни.

Аллоҳга ишқинг бор, муҳаббатинг бор,
Ундан сўрагайман сен учун шавқат.
Токи ҳаёт бордир, маҳшарда кутар,
Сенинг юрагингни осойиш роҳат.

Ўкинма аламдан, ёнма илтимос,
Болангни ўлдирган осийлар улар.
Фарзанд доғин кўрдинг, майли чидагин,
Ўша мардумларни жаҳаннам кутар.

Ёв келса яланглаб қиличларини,
Сабот билан тургил, чўчима зинҳор.
Жонингга жон бўлай, тоқати тоғим,
Мушки Анбаримсан кўзлари нигор.

Фарёд сол, бақиргин, дод солиб йиғла,
Айланиб самони титратсин оҳинг.
Куллар қабр бўлди, тупроқлар оқди,
Кўргулик шу экан недир гуноҳинг?!

Айвонда ётибди отчасин қучиб,
Мурғак гўдагингнинг жонсиз танаси.
Ғанимлар ўйламас, шу болами деб,
Армон бўлиб кетди она алласи!

Ҳой аёл, кучли бўл дард енголмайди,
Сени Аллоҳ қўллар, ишон барига.
Ҳали туғулажак Жаҳонгирлар ҳам,
Хоинларни кўмар ернинг қарига!

Ишон, дуодаман дуойимдасан,
Кўнгил пойгинангга йиқилсин аста.
Сен кучли Ҳавонинг асил қизисан,
Синаяпди Аллоҳ бўлма шикаста.

Бошгинангга рўмол ярашган опам,
Фаластин бағридан отдими сени?!
Ҳақ йўлин танласанг, қадни тик тутиб,
Душман дея айтгин сотдими сени?!

Аллалар армонга айланган опам...

Жума АРИПОВ

@She_rlarimdasan