Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

Telegram kanalining logotibi shayxsaboqlariuz — ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
Kanaldagi mavzular:
Qisqa
Baxt
Zakot
Эхсон
Фазилатли
Diqqat
Долзарб
Дуо
Zikr
All tags
Kanal manzili: @shayxsaboqlariuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 236.05K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2024-05-07 14:18:24 Видолашувни гўзал қил

Рамазонни чиройли кутиб олмаган бўлсанг ҳам, видолашувни гўзал тарзда адо эт. Охири мукаммал бўлганидан ибрат олинади, аввали нуқсонли бўлганидан эмас.
Ҳасан Басрий: «Сен рўзанинг қолганини чиройли адо қил, ўтганидаги камчиликларини Аллоҳ кечиради», деганлар. Сен қолганини ғанимат бил! Қачон Аллоҳнинг раҳматига эришишингни билмайсан. Эҳтимол, у Рамазоннинг охирги соатидададир!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
15.1K views11:18
Ochish/sharhlash
2024-05-07 13:59:01
ЭРИМ ҚЎЛИНИ ТЕККИЗМАДИ РИВОЯТ

Бир қозининг қизи бўйига етибди. Совчилар кела бошлабди. Лекин қози ҳеч кимга бергиси келмай солиҳ куёвга бермоқчи бўлибди. Шунда бир кун туш кўриб тушида Муборак деган ҳизматкорига никоҳлаб берибди. Қози лекин бу ҳолатга этибор бермабди. Бу ҳолат 3 марта такорорлангандан кейин Ота шу йигитга қизини берибди. Тўйдан 30кун ўтгач ота қизини йўқлаб борибди. Қиз турмуши яхшилигини аммо куёв қизга ҳали ҳам тегмаганини айтди. Қози бундан ҳайрон бўлиб куёвидан бу ҳолатни сўради куёвнинг жавобидан ота йиғлаб юборди, бунинг сабаби шу эдики... Давоми
13.7K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-05-07 13:43:19 ​​ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади.

Бундан ташқари:

- Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
- Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
- Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
- Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
- Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
- хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
- кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
- инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
- тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
- дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатидан келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
- Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
- Қуръон ўқиган томоқ оғриғига даво бўлади;
- Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
- қироат бош оғриғини самарали даволайди...

"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
14.5K views10:43
Ochish/sharhlash
2024-05-07 12:59:01
Телефонингизни охирги тўртта рақамини ёзингчи сизга нима чиқаркин.

Билиш учун пастаги рақамларни босинг




          

Телефон рақамингиз охирги 4 та рақамини танланг ва охрги рақамларингизга нималар беркитиб қўйлган экан билиб олинг ‌‌
13.1K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-05-07 11:54:13 #қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш-қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли-аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машақатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
14.1K views08:54
Ochish/sharhlash
2024-05-07 11:29:01
Зеҳнингизни синаб кўрамиз

Аёл киши ва қиз боланинг ўртасида доим фарқ бўлиб келган.

Суратга қараб қиз болани топа оласизми ?


Жавоблар
13.1K views08:29
Ochish/sharhlash
2024-05-07 11:08:04 ФОТИМА ОНАМИЗ ВАФОТЛАРИ


Ассалому алайкум! Сизлардан Фотима онамиз вафотлари ва сабаблари ҳақида маълумот беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Баъзи тоифа одамлар Фотима онамизни Али р.а шавқатсизларча ўлдирган деяпди. Ва бунга кўпгина манбалардан далил кўрсатишмоқда. Ҳар хил шубҳаларга бормаслик учун илтимос шунга ойдинлик киритсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатий эканликларини башоратини берган Алий розияллоҳу анҳу шундай қилишлари мумкинми? Буни билиш учун далил эмас озгина, бир чимдим ақл бўлса бўлди. Аллоҳ таоло "Нур" сурасида марҳамат қилади:  
  وَلَوْلَا إِذْ سَمِعْتُمُوهُ قُلْتُم مَّا يَكُونُ لَنَا أَن نَّتَكَلَّمَ بِهَذَا سُبْحَانَكَ هَذَا بُهْتَانٌ عَظِيمٌ۝ 
16. Уни эшитган чоғингизда: «Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмас. (Роббим!) Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!» – десангиз бўлмасмиди?! Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
13.5K views08:08
Ochish/sharhlash
2024-05-05 11:52:56
10 000 миндан ошиқ савоб олишни хоҳлайсизми. 2 дақиқа ичида

Ҳаммаси ушбу видеода. Кўринг ва яқинларингизга ҳам улашинг!!!


АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
16.6K views08:52
Ochish/sharhlash
2024-05-05 09:33:06
Ўзингни жуда катта олма! Кеккаймагин! Ҳечкиммассан! Шунинг учун гердаймагин! Ўзингни билгин. Қадрингни билгин. Камтар бўлгин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
13.6K views06:33
Ochish/sharhlash
2024-05-03 09:33:14 МАҲСУЛОТ ОЛДИ-СОТДИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Заводдан махсулотни комплект қилиб 3 млн сўмдан сотиб олиб, уни онлайн сайтда 5 млн сўмдан сотса бўладими? Буни ичига солиқ, сайт харажати, йўл харажатлари киради.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Заводдан сотиб олгандан кейин уни сиз ёки вакилингиз қўлингизга олишингиз керак. Масалан, омборга тушириб олишингиз ёки вагонни ўзингиз турган шаҳарга олиб келиб, кейин инсоф билан кўтарганича нарх қўйиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.



ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
12.8K views06:33
Ochish/sharhlash