Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳони қувонтирган дуо Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: - “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши бир кайфиятда кўрган пайтим: - “Ё Расулаллоҳ! Менинг ҳақимга дуо қилинг” - дедим. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - “Эй Аллоҳ! Оишани аввалги ва охирги, ҳамда махфий ва ошкора қилган гуноҳларини мағфират айла” - деб дуо қилдилар. Оиша онамиз хурсанд бўлганларидан кулавериб, бошлари Расулуллоҳнинг муборак кўксиларига қадар эгилиб қолди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - “Ҳақингизга қилган дуойим сизни хурсанд қилдими?” – дедилар. Ойша онамиз: - “Сизнинг дуойингиздан қандоқ ҳам хурсанд бўлмайин ё Расулуллоҳ?” - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - “Аллоҳга қасамки, бу дуо ҳар намозимда умматимнинг хақига қиладиган дуойимдир” - дедилар. (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи) АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!! «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF 15.4K views10:39