Get Mystery Box with random crypto!

САҲРОДА ИШЛАЙДИГАНЛАР НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ? #намоз #сафар #қа | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

САҲРОДА ИШЛАЙДИГАНЛАР НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар
#қаср

1116-CАВОЛ: Аллоҳ таоло қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин. Ўртамизда бир масала баҳсли бўлиб қолди. Шунинг учун сизларга мурожаат қиляпмиз. Биз 1000 км узоқликдаги саҳро жойга бир ой муддатга ишлаш учун борамиз. Баъзида 10 кунда 5-6 км нарига кўчиб ўша ерда ишни давом эттирамиз. Намозни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқ ўқиймизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Дуоларингиз учун ташаккур! Сиз айтган ҳолатларда намозни қаср қилиб, яъни тўрт ракатли намозларни икки ракат қилиб ўқийсиз. Мухтасарул виқоя китобида мусофирнинг нияти қуйидагича таърифланган:

فَيَقْصُرُ الرُّبَاعِيَّ إِلَى أَنْ يَدْخُلَ بَلَدَهُ، أَوْ يَنْوِي إِقَامَةَ نِصْفِ شَهْرٍ بِبَلْدَةٍ أَوْ قَرْيَةٍ وَاحِدَةٍ، وَبِصَحْرَاءِ دَارِنَا وَهُوَ خِبَائِيٌّ

“Бас, у то ўз юртига қайтиб киргунча ёки бир шаҳар ёки қишлоқда ярим ой туришни ният қилгунча ёхуд кўчманчи бўлса, диёримиздаги саҳрода ярим ой туришни ният қилгунча, тўрт ракъатли (фарз) намозларни қаср қилади”.

Матндан маълум бўладики, бир жойга бориб муқим жойлашиш учун у жой ё шаҳар, ё қишлоқ бўлиши керак. Саҳро жойда муқим жойлашиб бўлмайди ва у ерда қанча вақт турса ҳам, намозларини қаср қилиб ўқийди. Саҳрода муқим бўлиш фақат кўчманчи ҳаёт кечирадиган қабилаларга тегишли. Улар матнда кўчманчи, деб таржима қилинган (خِبَائِيٌّ) хибоийлардир. Бу тоифа доимий яшаш ватани бўлмаганидан чодирларда кун кўриб яшовчилардир.

Демак, доимий яшаш жойлари бор кишилар аҳоли яшамайдиган саҳро жойларда муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF