CАВОЛ: Тасбеҳни Аллоҳни зикр қилганда ишлатамиз. Гоҳида тасбеҳ узилиб кетади. Бир киши айтдики: тасбеҳни узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак, деди. Шу гап тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап ёмон ирим ва шумланиш. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳни изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.