Get Mystery Box with random crypto!

ҲАРОМ ЛУҚМА Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг ғуломи бир куни ег | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

ҲАРОМ ЛУҚМА

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг ғуломи бир куни егулик олиб келди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўша таомдан бир луқма еди.
– Кечаси билан мени сўрабсиз, нега сўраган эдингиз? – савол берди ғулом.
– Очлик сабабидан сўраган эдим. Бу таомни қаердан олиб келдинг? – сўради Абу Бакр (рози яллоҳу анҳу).
– Мен жоҳилият даврида бир кишига фол очар эдим. Бироқ ўзим асли фолбин эмаслигимдан ва фол очишни яхши эплай олмаганимдан уни алдар эдим. Бугун ўша кишини кўриб қолган эдим, мана шу сиз еяётган таомни берди.
Шу заҳоти Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) қўлини ҳалқумига тиқиб, еган луқмасини қусди.
Бунинг боисини сўраган эди:
– Аллоҳга қасамки, агар шу луқма жоним билан қўшилиб чиқса ҳам чиқармай қўймас эдим!
Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Ҳаромдан ўсган тан дўзахга лойиқдир”, деганларини эшитганман. Мен шу луқма билан танамга ҳаром аралашиб қолишидан қўрқдим, – деб жавоб берди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF