Get Mystery Box with random crypto!

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!» ЯНА БИР ОҒИР ЖУДОЛ | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

ЯНА БИР ОҒИР ЖУДОЛИК

Кеча Ёрқинжон қори Фозилов бу денёни тарк этдилар

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Фарғона вилояти Данғара тумани "Саид Аҳмадхон" жомеъ масжиди имом ноиби Ёрқинжон қори Фозиловнинг вафоти муносабати билан олимнинг оила аъзоларига, яқинларига ва барча мўмин-мусулмонларга ҳамдардлик изҳор қиламиз

Аллоҳ таоло бу олимнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, у кишини шаҳидлик мақоми билан сийлаб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин АМИЙН