Get Mystery Box with random crypto!

КИМНИ СЕВИШИНГГА ДИҚҚАТ ҚИЛ Мисрда санъаткор бўлиб ишлайдиг | Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

КИМНИ СЕВИШИНГГА ДИҚҚАТ ҚИЛ

Мисрда санъаткор бўлиб ишлайдиган бир кимсани танийман. Ундан бу қиссани эшитган эдим. У ҳаётига тавсифлаб бўлмайдиган даражада ҳарис, ўзини ва ҳаётини ўта севадиган инсон эди. Умри давомида осмонда ҳалок бўлиб кетишдан қўрқиб, ҳеч қачон самолётда учмаган, ҳаёти охиригача кечқурун (ошқозонга оғир ботиб, ўлиб қолишдан қўрқиб) мевадан бошқа таом емаган, кундузлари товуқ ва балиқ гўштидан бошқасини емаган, (чунки бу гўшт енгил ҳазм бўлади) доим бадантарбия қиладиган, катъий тартибда таомланадиган, доимий парҳезда яшар эдилар. Аммо шунга қарамай охирида барибир ўлди.
«Эй Муҳаммад, хоҳлаганингча яша, албатта ўласан. Хоҳлаганингга амал қил, шубҳасиз амалингга жазо оласан». (Жазо икки маънода ишлатилади: азоб ёки мукофот).
Албатта, ҳар бир савобнинг мукофоти ва ҳар бир гуноҳнинг жазоси бор. Ҳар бир ишнинг ўз қиймати бўлади.
Хоҳлаган кимсангни севавер. Кимни севасан, ушбу аёлними? Шубҳасиз, бир кун бу аёл сендан ёки сен ундан айриласан. (Ўлим сабабли ёки бошқа сабаб...). Ушбу данғиллама уйингни севасанми? Бир кун келадики, мана шу уйингга ўзинг сиғмай қоласан, сени (тобутда) уйингдан чиқариб ташлашади ёки бу уйни қўлингдан бой берасан.
Кимни севишингга диққат билан назар сол. Бир куни барибир ажралишга маҳкум бўлгандан кейин, улар сени тарк этмасидан олдин, сен уларни тарк эт. Дунё ҳаётига катта эътибор бериш, ўлимни энг катта мусибатга айлантириб қўяди.

Шайх Нобулсий,
"Қиссалар ва ҳиссалар" китобидан.
@Shayx_xazrat1