Get Mystery Box with random crypto!

#hadis Агар ёлғиз қолсалар Аллоҳни унутадилар Расулуллоҳ сол | Shayx Nuriddin Xoliqnazar

#hadis

Агар ёлғиз қолсалар Аллоҳни унутадилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Қиёматда) Одамлар Тиҳома тоғи каби (катталикдаги) яхшиликлар билан келишади. Аллоҳ уларнинг амалларини тўзиган чангдек қилиб қўяди (яъни, уларнинг яхшиликларини пучга чиқаради)", дедилар.
Шунда Савбон розияллоҳу анҳу: "Ё, Расулуллоҳ, биз улардан бўлмаслигимиз учун уларни бизга таърифлаб беринг", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Улар cизларнинг биродарларингиз, кўринишлари ҳам cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан холи қолишганда чегарани бузадилар" (яъни, ёлғиз қолган вақтларида Аллоҳ қайтарган ишлардан тийилмайдилар), дедилар (Ибн Можа, Имом Табароний, Абул Фазл ривояти).

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy