Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq_muxlislariuz — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!! Ш
Telegram kanalining logotibi shayx_muhammadsodiq_muxlislariuz — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 450

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-15 08:39:56
ДЎЗАХДАН ОЗОД БЎЛИШ ДУОСИ

1201. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким тонгда уйғониб, «Аллоҳим Албатта, биз тонг оттирдик. Ўзингни гувоҳ қилиб ва Аршингни кўтариб турганларни, фаришталарингни, ҳамма махлуқотларингни шоҳид қилиб дуо қиламиз. Сен Ўзингдан бошқа илоҳи маъбуд йўқ Зотсан. Фақат Ўзинг борсан, шеригинг йўқ. Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулингдир», деса, албатта, Аллоҳ ўша куни унинг тўртдан бирини дўзахдан озод қилади. Ким икки марта айтса, ярмини дўзахдан озод қилади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ ўша куни уни дўзахдан озод қилади.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги банданинг дўзахдан озод қилиниши ҳақидаги маънони уламоларимиз, мазкур шахснинг ўша куни қилган гуноҳларининг кечирилиши, дея тушунтирганлар.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ТАҲОРАТДАН СЎНГ
#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!! ДУОНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641
95 views05:39
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:07:01 ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ....

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ТАҲОРАТДАН СЎНГ
#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!! ДУОНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641
94 views05:07
Ochish/sharhlash
2023-05-14 20:11:14 ҚУРЪОНГА ЧОРЛОВ.

Эй ўғил, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
 “Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

Бахт қўйиб юбормас
десанг қўлингни,

 “Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

Ибни Масъуд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!

Хайрулла Ҳамидов

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
110 views17:11
Ochish/sharhlash
2023-05-14 17:03:45
Ота-онанинг розилиги учун хотинга зулм қилманг!

Шубҳасиз, ота-онага яхшилик қилиш фарздир. Аммо шуни унутмангки, ота-онага яхшилик қилиш учун хотинга зулм қилиш шарт эмас. Ҳам уларга, ҳам турмуш ўртоғингизга гўзал муомалада бўлишингиз, иккита фазилатни бир вақтда жамлашингиз керак. Чунки зиммангизда аёлингизнинг ҳам ҳаққи бор. Буни сиз амалга оширишингиз керак. Унга турмуш ўртоқдек муносабатда бўлиш, моддий эҳтиёжларини таъминлаб бериш сизнинг мажбуриятингиз. Шундай экан, ота-онани розилиги учун хотинга зулм қилманг, хотинни рози қиламан деб, ота-онани ташлаб қўйманг. Аллоҳ барчамизни Ўзи рози бўладиган амалларга йўллаб қўйсин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
121 views14:03
Ochish/sharhlash
2023-05-13 10:12:12Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим...

Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.
Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар. Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.
Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
134 views07:12
Ochish/sharhlash
2023-05-13 10:04:44
Тез келадиган неъмат нима эканини биласизларми?

Киши ўз фарзандини ортида намоз ўқиса ёки масжидга кириб атрофга қараса, болалари намозни ўқиб бўлишиб, ўтириб Роббиларини зикр қилиб ўтиришганини, вирдларини такрорлаётганини кўрса... Уйига қайтгач эса, аёлини уйини муҳофаза қилаётган ва қизларини сатрли, иффатли ва камтар ҳолда кўрса.. (буларнинг бари мўмин учун дунёдаёқ ато этилган тезда келган неъматлардандир).

Аҳмад Ҳузайр.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
134 views07:04
Ochish/sharhlash
2023-05-11 21:17:51
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Яна бир «ЖУМА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, ЖУМА муборак...!

АЛЛОҲИМ, ЖУМА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ИККИНЧИ АЁЛГА УЙЛАНИШ ШАРТЛАРИ.
#САВОЛ: Устозлар илтимос, иккинчи аёлга никоҳланишдаги шартларини тушунтириб берсангизлар?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20841
157 views18:17
Ochish/sharhlash
2023-05-11 21:15:37
ИККИНЧИ АЁЛГА УЙЛАНИШ ШАРТЛАРИ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Устозлар илтимос, иккинчи аёлга никоҳланишдаги шартларини тушунтириб берсангизлар.


ЖАВОБНИ ЎҚИНГ: https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20841
146 views18:15
Ochish/sharhlash
2023-05-11 09:39:27 ​​ШИФО ОЯТЛАРИ

Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади, у зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлди. Шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда қийин бўлди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлим хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръондаги шифо оятлари борку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар устида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келади экан:
«(Аллоҳ) мўъминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай». (Тавба сураси, 14-оят).
2. «Эй инсонлар! Раббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақида, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўъминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди». (Юнус сураси, 57-оят).
3. Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбаъи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишорат) бордир (Наҳл сураси, 69-оят).
4. Биз Қуръондан мўъминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз (Исро сураси, 82-оят).
5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир”, Фуссилат сураси, 44-оят.
Сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг, у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.


Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
33 views06:39
Ochish/sharhlash
2023-05-11 09:06:48 ​​НАМОЗГА ЭРИНИШ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ман 11 ёшимдан намозга тушганман. Ҳозир 23 ёшдаман. Шу пайтларда ҳеч ҳам намоз ўқигим келмаябди. Намозни қасддан ташаш котта гуноҳлигини биламан. Аллоҳдан қўрқаман. Намозларимни бетоқат бўлиб ўқийман. Бамдодга ҳам тургим келмайди қазо қилиб ўқийман. Дуолар ҳам қилишга тоқатим етмайди. Ичимда тезроқ ўқи тезроқ бўл дейилётганде бўлади. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг Аллоҳга шукур ўқиб бўлдими дейман. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шу ҳолатда бўлса ҳам рукнларини ўз ўрнида қилиб ўқисангиз қиёмат куни мутлақо ўқимаганлар билан эмас ўқиганлар билан бирга бўласиз. Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор.  Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. 
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида марҳамат қилади: 
وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝
47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
38 views06:06
Ochish/sharhlash